date

Aвтобусларда чиптасиз юрган 3 мингга яқин йўловчилар "қўлга тушди"...

Aвтобусларда чиптасиз юрган 3 мингга яқин йўловчилар "қўлга тушди"...

Тошкент шаҳрида автобусларда чиптасиз юрган қарийб 3 минг нафар йўловчи жаримага тортилди, деб маълум қилди Транспорт вазирлиги.

Вазирлик хабарига кўра, 1–10 декабр кунлари 38- ва 46-автобус йўналишларида йўл ҳақи тўловини назорат қилиш ишлари кучайтирилган тартибда амалга оширилиши натижасида автобусда чиптасиз юрган 238 нафар йўловчи аниқланди ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ўн кун давомида йўналишларда ўтказилган текширувларда автобусда чиптасиз юрган 2 966 нафар йўловчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига асосан баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилган.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизматига кўра, жорий йилнинг 11 ойи мобайнида жамоат транспортида 19 500 дан ортиқ йўл ҳақини тўламаслик ҳолати аниқланган.

Шу сабабли Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақини ўз вақтида тўлашни таъминлашга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Рейдлар Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар йўловчи ташиш фаолиятини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимларига йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан жарима баённомаларини расмийлаштириш ҳуқуқи берилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Aвтобусларда чиптасиз юрган 3 мингга яқин йўловчилар "қўлга тушди"...