06:30 / 08.02.2017
5 891

Ўш шаҳрида маршруткалардан воз кечилмоқда

Ўш шаҳрида маршруткалардан воз кечилмоқда

Ўш шаҳрида йўналишли микроавтобуслар сони қисқартирилмоқда. Бу ҳақда Ўш ҳокими Айтмамат Қодирбоев аҳоли билан бўлган учрашувда маълум қилган, деб ёзади «Кун» нашри.

2016 йилнинг охирига келиб Ўшга 30 та янги замонавий автобус келтирилди. Шу сабабли шаҳарда баъзи маршруткалар йўналишлари бекор қилиниб, улар ўрнига соат 6.30 дан 21.00 гача автобуслар қатнашни бошлади.

"Шунингдек, 23 та троллейбус олиб келиниши кутилмоқда. Троллейбуслар келиши билан йўналишли микроавтобуслар сони қисқаради. Бунинг барчаси аҳолини жамоат транспорти хизмати билан тўлиқ таъминлаш мақсадида қилинмоқда", деб айтди Қодирбоев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўш шаҳрида маршруткалардан воз кечилмоқда