13:17 / 05.12.2014
9 523

Гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи самарқандликлар қўлга олинди

Гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи самарқандликлар қўлга олинди
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида истиқомат қиладиган шахслардан бирининг уйида гиёҳванд моддаларнинг каттагина миқдори беркитилган махфий жой аниқланди, деб ёзмоқда «РИА Новости»га асосланиб «Kun.uz».

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари Туркманистонга 25 килограммдан ортиқроқ героин олиб ўтилишининг олдини олишди.
Тезкор таҳлил гиёҳванд модданинг героин эканлигини кўрсатди, оғирлиги эса 25 килограммдан зиёд эди. Қидирув давомида унинг шериклари ҳам қўлга олинди, улардан бири шу туманда яшайди, бошқаси эса Самарқанд вилоятининг Ургут туманида”, — деб маълум қилган МХХ вакили.

Унинг айтишича, қўлга олинганлар гиёҳванд моддани Туркманистонга етказишни режалаштиришганини тан олишди.
Ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

фото: Fotolia/ Africa Studio

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи самарқандликлар қўлга олинди