
Андижон вилоятида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ навбатдаги фожиали ҳолат қайд этилди. Маълум қилинишича, 52 ёшли эркак кўмир ёқилган қўлбола иситиш печидан чиққан ис гази таъсирида ҳаётдан кўз юмган.
Воқеа жорий йилнинг 1 декабрь куни соат тахминан 15:55 ларда Андижон туманидаги “Чавкандарё” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида содир бўлган. 1973 йилда туғилган фуқаро ўз хонадонида ис газидан заҳарланиб, оғир аҳволда туман Тез тиббий ёрдам бўлимига етказилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамасдан, у 12 декабрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида вафот этган. Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, марҳумда ис газидан оғир даражада заҳарланиш, кома ҳолати ҳамда ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги аниқланган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.