2017 йилнинг февраль ойи бошларида Stackoverflowin тахаллуси остидаги хакер интернет орқали тахминан 150 минг чек ва офис принтерларини бузиб киргани ҳақида маълум қилди. У қурилмаларни махсус хабарларни чиқаришга мажбурлади – уларда фойдаланувчиларга қурималар “ботларнинг даҳшатли тармоғи бир қисмига” айлангани айтилади. Хакер Bleeping Computer сайтига варақалар ҳазил бўлгани ва бу принтер эгалари эътиборини соҳадаги камчиликка қаратишга йўналтирилганини айтиб ўтди, деб ёзади Кун нашри.
Stackoverflowin’нинг сўзларига кўра, у 9100 порти, шунингдек, IPP портлари (интернет орқали чоп этиш протоколи) ва LPD хизматларига ташқи уланиш имкони бўлган қурилмаларни қидирувчи скрипт ёзган. Bleeping Computer’нинг таъкидлашича, шу тариқа хакер HP, Brother, Epson ва Canon каби компаниялар принтерларига йўл топган. Dell Xeon қурилмаси учун эса камчиликни топувчи эски эксплойт қўлланилди.
Скрипт принтерларга турли хабарлар ва ASCII-расмларни юборган. Чоп этилган хабарларда фойдаланувчиларни кўпроқ “Путин томонидан” бошқарилувчи ботлар тармоғи уланиши билан қўрқитилган, кейин эса принтерни бузиб киришдан ҳимоя чораларини кўришга чақирилди.
“Stackoverflowin хакерлари боти қайтиб келди, сенинг принтеринг эса даҳшатли ботлар тармоғининг бир қисмига айланди. У Путин пешанаси ёрдамида бошқарилмоқда ва BTI (break the internet) комплексли инфратузилмани ишлатади. Худо хайрини берсин, бу портни ёп”, - дейилади Stackoverflowin’нинг принтерларга юборган хабарида.
Шунингдек, Stackoverflowin бузиб кирилган принтерлар эгаси у билан боғланишлари учун ўз маълумотларини ҳам қолдирган.
Хакернинг ўзи фақатгина яхши ниятни кўзлаганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, аслида ҳеч қандай ботлар йўқ – бу фойдаланувчилар ҳимояланмаган принтерларни ишлатишаётганига эътибор қаратиш бўйича ҳазил бўлган. Унинг қўшимча қилишича, аввал бузиб кирувчилар ирқчилик кайфиятидаги хабарларни юбориш учун шундай скриптларни ёзишган, бироқ у «кишиларга ёрдам бермоқчи ва кайфиятларини кўтармоқчи» бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди