date

Ўзбекистонда аёллар кўпроқ қайси ёшда она бўлади

Ўзбекистонда аёллар кўпроқ қайси ёшда она бўлади

Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати 2025 йилнинг дастлабки 9 ойи бўйича фарзандли бўлган ота-оналарнинг ёш кесимидаги маълумотларини эълон қилди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Қайд этилишича, январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда 664,6 минг нафар тирик туғилиш рўйхатга олинган. Энг кўп ҳолларда аёллар ҳам, эркаклар ҳам 25–39 ёш оралиғида ота-она бўлган.

Оталар ёши бўйича: 25 ёшгача — 74 946 киши (11,3%), 25–39 ёш — 542 512 киши (81,6%), 40 ёш ва ундан юқори — 47 140 киши (7,1%).

Оналар ёши бўйича: 25 ёшгача — 269 823 киши (40,6%), 25–39 ёш — 385 424 киши (58%), 40 ёш ва ундан юқори — 9 351 киши (1,4%).

Рақамлар шунни кўрсатадики, 25 ёшгача бўлганлар орасида аёллар эркакларга нисбатан анча кўп она бўлмоқда — бу кўрсаткич эркакларникидан 3 баробардан ҳам юқори. Аксинча, 40 ёшдан кейин оталик қилаётганлар улуши эркакларда деярли 5 баробар кўп.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда аёллар кўпроқ қайси ёшда она бўлади