Приднестровьеда эски АК-47 русумли ўқув автомати қайта очилганда, унинг ичидан Афғон урушидан эгасига етиб бормаган хат топиб олинд, деб хабар беради Qalampir.uz.
Тан олинмаган давлатнинг Ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, қуролни сочиш пайтида қўндоқ ичидаги пенал бир нимага қисилиб турганини пайқаб қолишган. Эҳтиёткорлик билан уни олиб кўришганда, бу 33 йил аввал подполковник Яковенко ва капитан Жозлотин Афғонистондан туриб ёзган хат экани маълум бўлди.
“Ҳарбий қисм командирига. Шиндонд тумани - 110 дух. Очиқ матн билан ёзаман – биз қуршаб олиндик, курашишга ортиқ кучимиз қолмади. Кимки бу автоматни топиб олса, махфий хабарни СССР Бош штабига етказсин. Рота командири подполковник Яковенко ва командир ўринбосари капитан Жозлотин. 23.06.1983 йил. 16:00”, дейилади хатда.
Афсуски, хат Бош штабга етиб бормаган бўлса керак. Ҳозирча бу шахсларнинг кейинги тақдири нима билан тугагани ҳеч ким билмайди. Воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Россия Афғон жангчи ветеранлар уюшмасига расмий сўровнома юборилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди