18:20 / 22.02.2017
9 007

Асомиддин Тожиев: “100 миллион сўмга шаҳардан 50 кв метрли квартира олиш мумкин”

Асомиддин Тожиев: “100 миллион сўмга шаҳардан 50 кв метрли квартира олиш мумкин”

Бугун, 22 февраль куни Тошкент шаҳридаги Асака банк бош бошқармаси биносида “Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ жойларида ва шаҳарларида арзон ва қулай уй-жойларни қуриш истиқболлари“га бағишланган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Анжуманда раислик қилувчи Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи Ғофур Жамолов, “Давархитектқурилиш” қўмита раиси ўринбосари Асоммидин Тожиев, “Қишлоқ қурилиш банк” бошқарув раиси ўринбосари Акмал Эшонқулов ва Республика қурилиш соҳасини мувофиқлаштирувчи бошқа ташкилот, идора вакиллари бугунги кунда олиб борилаётган қурилиш ишлари ва лойиҳаларга тўхталиб ўтди. Йиғилиш сўнггида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

“Ўзига тўқ фуқарогина уй олишга қурби етар эди. Ҳозир ҳам шаҳар марказида хусусий компания пудратчилари кўп қаватли биноларни қурмоқда. Лекин ҳамманинг буни сотиб олишга пули етадими?”, деган мулоҳазани ўртага ташлади Асомиддин Тожиев. У, шунингдек, давлат томонидан намунали лойиҳа асосида қурилаётган арзон уй-жойларнинг, аввало, арзон эканлигига урғу берди:

“Масалан, биз қураётган уйнинг 1 кв метри 1,940,000 сўмдан қиммат эмас. Бу дегани, 50 кв метр жойга эга хонадон тахминан 100 миллион сўм бўлади. Бундай уйни ипотека кредити орқали бемалол сотиб олишингиз ва келгуси 15 йилда тўлаш иконияти мавжуд”, деб қўшимча қилди у.

Анжуманда янграган саволлардан бири, “Уй-жой олаётган шахс айни ҳудудда доимий рўйхатдан ўтмаган бўлсачи?”, деган мазмунда бўлди. Бунга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи Ғофур Жамолов қуйидагича жавоб берди:

“Маълум белгиланган норма мавжуд. Шу боис доимий рўйхатдан ўтмаган фуқаро, белгиланган тартибда уйни сотиб олиши мумкин”.

Бундан аён бўладики, масалан, жисмоний шахс Тошкент шаҳридан уй ёки хонадон сотиб олишда қонунда кўзда тутилган шартлардан ташқари имкониятлари чекланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Асомиддин Тожиев: “100 миллион сўмга шаҳардан 50 кв метрли квартира олиш мумкин”