date

Шайхонтоҳурда тунда машина ёниб кетди

Шайхонтоҳурда тунда машина ёниб кетди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида тунги пайтда автомашинада ёнғин юз берди. Ҳодиса бўйича тезкор хизматларга хабар тушганидан сўнг, ёнғин қисқа фурсатда бартараф этилди.

Маълум қилинишига кўра, воқеа 21 январ куни соат 00:51 атрофида Шайхонтоҳур тумани, Алишер Навоий кўчаси 22-уй олдида содир бўлган. Автомобил ёнаётгани ҳақидаги мурожаат Тошкент шаҳар ФВББга соат 00:51 да келиб тушган.

Шундан сўнг қутқарув техникаси белгиланган манзилга соат 00:54 да етиб борган. Ёнғин эса соат 00:57 да тўлиқ ўчирилган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларига аниқлик киритиш бўйича тегишли тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Шайхонтоҳурда тунда машина ёниб кетди