Тошкентда солиқ қарзи учун икки қимматбаҳо автомобиль хатланди

Тошкентда солиқ қарзи учун икки қимматбаҳо автомобиль хатланди

Шайхонтоҳур туманида 638 миллион сўмлик солиқ қарзини ундириш жараёнида бир корхонага тегишли икки транспорт воситаси давлат ижросига олинди.

Мажбурий ижро бюросининг хабар беришича, "K.M." МЧЖдан давлат фойдасига солиқ қарзини ундириш ҳақидаги ҳужжат Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг 2026 йил 20 апрелдаги қарори асосида расмийлаштирилган.

Мазкур ижро ҳужжати 8 июнь куни қабул қилиниб, қонун талабларига мувофиқ ижро иши очилган.

Олиб борилган қидирув ишларида қарздорга тегишли KIA Carnival ва Leapmotor C10 автомобиллари топилган. Ҳар икки машина хатланиб, жарима майдончасига олиб борилган.

Айни вақтда уларнинг бозор қиймати мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланмоқда. Кейинги босқичда транспорт воситалари электрон аукцион орқали сотувга қўйилади.

Аукциондан тушадиган маблағ 638 миллион сўмлик солиқ қарзини қоплаш учун ишлатилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар