Маккада дунёдаги энг йирик Қуръон асари намойиш этилмоқда

Макка шаҳридаги Ҳира маданий ҳудудида жойлашган Қуръон музейида дунёдаги энг йирик Қуръон асари намойиш этилмоқда. ХВИ асрга оид тарихий Қуръоннинг катталаштирилган кўриниши бўлган асар 312 см баландлик, 220 см эн ва 700 саҳифадан иборат. У Гиннес рекордлар китоби томонидан дунёдаги энг йирик Қуръон сифатида тан олинган. Асл нусха ҳозирда Қирол Абдулазиз кутубхоналари мажмуасида сақланади.
Ислом оламининг муқаддас шаҳри — Макка шаҳридаги Ҳира маданий ҳудудида жойлашган Қуръон музейида дунёдаги энг йирик қўлёзма нусха намойишга қўйилди.
Музейдаги намойиш этилган асар — XVI асрга оид тарихий Қуръоннинг катталаштирилган кўриниши бўлиб, унинг баландлиги 312 см, эни эса 220 смни ташкил этади ва 700 саҳифадан иборатдир.
Ушбу буюк нусха унинг катталиги туфайли Гиннес рекордлар китоби томонидан дунёдаги энг йирик Қуръон сифатида тан олинган ва мазкур музей ҳам шу ном билан расман қайд этилган.
Асар — XVI асрга мансуб тарихий Қуръон нусхаси асосида тайёрланган катталаштирилган кўринишдир. Унинг асл нусхаси ҳозирда Қирол Абдулазиз кутубхоналари мажмуасида сақланиб, мусулмонлар маънавияти ва Ислом санъати бойлигининг давомийлигига тарихий гувоҳлик беради.






























Изоҳлар 0
…