
Фарғона вилоятининг Қува тумани, Бўстон маҳалласида яшовчи Иномжон Буваназаров томорқасидаги 10 сотих ерда иссиқхона ташкил этиб, лимон, апельсин, мандарин каби цитрус мевалар парваришини йўлга қўйган. Айни пайтда миришкор боғбон банан етиштириш борасидаги тажрибаларини бойитмоқда. Бу ҳақда "Дарё" нашри хабар берди.
Имкониятимни чамалаб, шахсий томорқа эгаларига йилига 5-10 минг туп цитрус мева кўчати етказиб беришим мумкинлигини аниқладим. Бу эҳтиёжни тўла қоплаш учун деҳқончилик хўжалигини ташкил этмоқдаман. Хўжалик помидор, бодринг, булғор қалампири, аччиқ қалампир каби сабзавот экинлари, цитрус мевалар кўчатини етказиб бериш билан шуғулланади.
Иномжон Буваназаров, боғбон
Иномжон Буваназаров, боғбон
Катта ҳаётий тажрибага эга Иномжон Буваназаров уч фарзандини ёнига олиб, ўз хонадонидаги мўъжазгина тажриба боғида араб хурмосини маҳаллий иқлимга мослаштириш бўйича дастлабки ижобий натижаларга эришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар