date

Тошкентда қарз қиммат автони хатлатиб қўйишга олиб келди

Тошкентда қарз қиммат автони хатлатиб қўйишга олиб келди

Тошкент шаҳрида қарздорлик масаласи фуқаро учун жиддий огоҳлантирувчи “сабоқ” бўлди: қимматбаҳо автомашиналар хатлангач, у қарзни тўлашга мажбур бўлди ва ижро ҳужжати якунланди.

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 28.04.2025 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор фуқародан ундирувчи корхона фойдасига 189 миллион сўм қарз ундириш бўйича ижро иши 20.01.2026 куни Мажбурий ижро бюроси томонидан иш юритувига қабул қилинган.

Қарздорга қонунчиликда белгиланган тартибда 15 кунлик ихтиёрий тўлов муддати берилган. Давлат ижрочиси томонидан унга мажбуриятни ўз вақтида бажариш орқали ортиқча харажатлар ва ҳуқуқий оқибатларнинг олдини олиш мумкинлиги тушунтирилган.

Ижро жараёнида қарздор номида бўлган қимматбаҳо автотранспорт воситалари — “TOYOTA LAND CRUISER PRADO” ҳамда “MERCEDES BENZ G63 AMG” аниқланиб, уларга банд қўйилган. Бу эса қарзни ўз вақтида тўламаслик мулкий йўқотишга олиб келиши мумкинлигини яна бир бор яққол кўрсатди.

Мутахассислар таъкидлашича, мажбурий ижро чораларининг ўз вақтида ва қатъий қўлланилиши кўп ҳолларда қарздорни суд қарорини ихтиёрий равишда бажаришга ундайди. Ушбу ҳолатда ҳам қарздор ҳуқуқий оқибатларни англаб, қарздорликни тўлиқ қоплаган.

Натижада суд қарори Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 41-моддаси 1-бандига мувофиқ ижро этилган ҳамда ундирилган маблағлар корхона фойдасига ўтказилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қарз қиммат автони хатлатиб қўйишга олиб келди