Сирдарё вилоят хотин-қизлар қўмитаси раҳбари ўзгарди

Сирдарё вилоят хотин-қизлар қўмитаси раҳбари ўзгарди
Сирдарё вилоят хотин-қизлар қўмитаси раёсатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб Кун.уз хабар берди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева сўзга чиқиб, қўмитанинг иш фаолияти ва тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида, жамиятда хотин-қизларнинг роли ҳақида гапирди.

Йиғилишда шу кунга қадар вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасида ишлаб келган Дилшода Ҳайдарова бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Сирдарё вилоят хотин-қизлар қўмитаси раҳбари ўзгарди

Танзила Норбоева мазкур лавозимга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилфуза Ўролова номзодини тавсия этиш бўйича таклиф киритди.

Таклиф раёсат аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди ва Дилфуза Ўролова Сирдарё вилояти ҳокими ўрибосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб сайланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар