Туркманистонда Ўзбекистонни боғлаб турувчи темир йўл кўприги очилиш арафасида

Туркманистонда Ўзбекистонни боғлаб турувчи темир йўл кўприги очилиш арафасида
Туркманистонда Ўзбекистонни боғлаб турувчи темир йўл кўприги очилиш арафасида

Кеча, 3 март куни Туркманистон Республикаси президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Унда мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий ўсиш ҳолатлари муҳокама этилиб, у Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувур йўлининг туркман ҳудудидаги ишлар режасининг ҳисоботини тинглади.

Президент Бердимуҳамедов Амударёдан ўтувчи “Туркманобод-Фороб” темир йўл кўпригининг очилиш маросимига юқори даражада тайёргарлик кўришга буйруқ берди. Темир йўл кўприги Ўзбекистон учун жануб томон янги йўлни очиб беради.

6-7 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи мобайнида Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги хотира мажмуи очилишида иштирок этиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар