
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида наркотик сотаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда "Дарё" нашри хабар бермоқда.
«Нуробод маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган йигит 1 килограмм 215 грамм миқдоридаги героин гиёҳвандлик моддасини 40 минг долларга сотаётган пайтида қўлга олинди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Хабар беришларича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар