Тошкентда ижара уйида нарколаборатория ташкил қилган талаба ушланди

1 дақиқа ўқиш333
Тошкентда ижара уйида нарколаборатория ташкил қилган талаба ушланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ижара уйида нарколаборатория ташкил қилган 18 ёшли қиз ва 2003 йилда туғилган талаба йигит ушланди.
  • Улар 2025 йил сентябр ойидан буён Telegramдаги наркодўкон кураторлари топшириғига кўра синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаб келгани аниқланган.
  • Хонадондан 1 кг мефедрон, зарур асбоб-ускуналар, Янгиҳаёт туманидаги дала майдонидан эса яна 1 кг синтетик гиёҳвандлик воситаси топилган.

Тошкент шаҳрида ижара уйда нарколаборатория ташкил этилгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида тезкор тадбир ўтказилган. Унда 18 ёшли қиз ва 2003 йилда туғилган талаба йигит ижарада яшайдиган хонадонда нарколаборатория ташкил этгани аниқланган.

Улар 2025 йил сентябр ойидан буён Telegram`даги наркодўконда кураторлар топшириқларига асосан прекурсорларни ташкил қилиш ва синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш билан шуғулланиб келган. Мазкур манзилдан 1 кг мефедрон синтетик гиёҳвандлик воситалари ҳамда нарколабораторияда фойдаланиш учун зарур бўлган асбоб ва ускуналар далилий ашёлар тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Тезкор тадбирда қўлга олинган кимёгар талаба йигитнинг мобил телефонига келган геолокация бўйича йўналиш ташкил қилиниб, Янгиҳаёт туманидаги дала майдонида “закладка” усулида кўмиб кетилган 1 кг синтетик гиёҳвандлик воситалари топилган.

Тошкентда ижара уйида нарколаборатория ташкил қилган талаба ушланди

Тошкент шаҳри ҳудудида давом эттирилган тезкор қидирув тадбирларида ушбу гиёҳванд воситаларини геолокацияларга “закладка” усулида тарқатиб келган 9 киши ушланган. Улардан 3 нафари талаба. Шунингдек, худди шундай закладчик лавозимида ишлаб келган яна 6 нафар шахс қўлга олинган. Улар орасида бу иш билан оилавий шуғулланиб келган фуқаролар ҳам борлиги билдирилган.

Тезкор тадбир давомида жами 10 минг дозага тенг бўлган 2 кг синтетик гиёҳванд воситаси тарқалишининг олди олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми «б» банди (уюшган гуруҳ томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?