Биз яшаб турган жамиятда илғор, ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган, фаол аёллар жуда. Уларнинг ҳар бири ўз фаолияти доирасида улкан ютуқларга эришиб, мамлакат ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ана шундай аёллардан бири.
Жамоатчи 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали аёлларга табрик йўллади, деб ёзмоқда «Qalampir» нашри.
Лола Каримова-Тилляева:
— Янги технологиялар ва илм-фан тараққиёти туфайли замонамиз жадал равишда ўзгариб бораётган бир пайтда, аёлларнинг жамиятдаги ўрни қанчалик ўзгарганлиги долзарб мавзулардан бири бўлиб келмоқда.
Тобора кўпроқ аёлларимиз илгари фақат эркаклар эгаллаган соҳаларда фаолият юритиб, катта муваффақият ва ютуқларга эришмоқдалар. Мен бу ўзгаришларни инсоният тараққиётининг муҳим омили, деб биламан.
Доно, меҳрибон, мунис, назокатли, меҳнаткаш аёллар ҳаётнинг тожи, машъали ва кўркидир.
Азиз аёллар, сиз борлиқнинг жон-томирисиз, муҳаббат, меҳр-оқибат, ва гўзаллик манбаисиз. Мен барчангизни кириб келаётган 8 март байрами билан чин кўнгилдан муборакбод этаман.
Азизларим, ҳаётингизда сизга ва оилангизга ҳамиша бахт-саодат, соғлик, тинчлик-хотиржамлик, меҳр-оқибат ва қут-барака ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламан. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди