07:37 / 14.03.2017
6 912

Россия фуқаролигини олиш енгиллаштирилади

Россия фуқаролигини олиш енгиллаштирилади

Россия давлат думасининг миллатлар иши бўйича қўмитаси Собиқ Иттифоқ ҳудудида яшаган ва "рус тили ташувчиси" деб ҳисобланганларнинг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирадиган қонун лойиҳасини маъқуллади, деб ёзади Kun нашри.

Қонун муаллифлари бундай фуқаролар туркумига собиқ Россия империяси ёки Собиқ Иттифоқ ҳудудида яшайдиган фуқароларни, шунингдек, Россияда туғилган тўғридан-тўғри қариндошлари бор бўлганларни киритишни таклиф этмоқда.

Бугунги кунда Россия фуқаролигини олмоқчи бўлган бундай шахсларга “хорижий давлат ваколатли идораси”нинг бошқа фуқароликдан чиққани ҳақидаги ҳужжатини тақдим этиши асосий ғовлардан бири бўлиб турибди. Шу билан бирга, хорижий фуқаролар ўзларидаги фуқароликдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда билдирсалар етарли. “Рус тили ташувчилари” учун эса амалдаги фуқароликдан воз кечишнинг рухсат берилган тартиби ўрнатилган.

Ушбу қонун лойиҳасида бундай шахсларга яшаш учун рухсатномани бошқа фуқароликдан воз кечмай туриб олиш ҳуқуқини берувчи тузатишлар киритиш таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати ва уни чўздириш имкони ҳам тақдим этилиши мумкин.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ўтган йилда Россия фуқаролигини олган шахслар сони 21 фоизга ортди. 2016 йилда 265 319 киши фуқаролик олган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич – 209 799 кишига тенг бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россия фуқаролигини олиш енгиллаштирилади