
АҚШнинг Фредериксберг шаҳри (Виржиния штати)да истиқомат қилувчи аёл дугонасига лотерея ўйнашни ўргатаётганида 1 миллион доллар ютиб олди. Бу ҳақда "WTVR"га таяниб "Дарё" нашри хабар бермоқда.
Мерри Томас ишдан кейин дугонаси Жулия билан супермаркетга кирди. Аёл дўконда ўрнатилган Виржиния штати лотерея автоматидан қандай фойдаланишни тушунтирмоқчи бўлди. У чипта сотиб олди, автомат ёрдамида уни текширди ва 1 миллион доллар ютиб олганини англади. Унинг дугонаси 12 доллар ютди.
Лотерея қоидаларига кўра, ютуқни 30 йил давомида кичик қисмлар билан ёки маълум қисмини хайрия қилиб, қолган қисмини шу заҳоти олиш мумкин.
Мерри Томас иккинчи вариантни танлади ва 630 915 долларни нақд кўринишда олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар