date

Ангренда 8 ёшли боланинг ўлимига сабабчи ит тутилди

Ангренда 8 ёшли боланинг ўлимига сабабчи ит тутилди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 8 ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлган дайди ит ушланди. Фожиали ҳодисадан сўнг вилоят ҳокимлиги ҳудудда қаровсиз қолган ҳайвонларни назорат қилиш ва уларни тутиш ишларини кескин кучайтирди. Ангрен шаҳар ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида болага ҳужум қилган ит топилиб, тегишли тартибда махсус сақлаш жойига жойлаштирилди.

Ушбу мудҳиш воқеа юзасидан масъул идоралар, жумладан, ветеринария бўлими ҳамда санитария эпидемиологик осойишталик хизмати вакиллари иштирокида шошилинч йиғилиш ўтказилди. Унда ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш ва дайди ҳайвонлар сонини камайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Мутасаддилар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифа эканлигини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойи ўрталарида Янгийўл шаҳрида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилганди. Ўшанда мактабга кетаётган 11 ёшли болага итлар галаси ҳужум қилиб, унга оғир тан жароҳатлари етказган эди. Сўнгги вақтларда содир бўлаётган бундай кўнгилсиз воқеалар ҳудудларда дайди ҳайвонлар билан боғлиқ вазиятни назоратга олиш заруратини янада оширмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ангренда 8 ёшли боланинг ўлимига сабабчи ит тутилди