Тошкентда 15 та янги замонавий автобус бекати фойдаланишга топширилди

1 дақиқа ўқиш336
Тошкентда 15 та янги замонавий автобус бекати фойдаланишга топширилди

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди. Хусусан, тадбиркорлар билан ҳамкорлик доирасида пойтахтнинг 5 та туманида 15 та замонавий автобус бекати мажмуаси ўрнатилди. Ушбу лойиҳа Бектемир, Янгиҳаёт, Сергели, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларини қамраб олди.

Янги бекатлар нафақат кўриниши, балки техник жиҳозланиши билан ҳам ажралиб туради. Ҳар бир мажмуа ягона дизайн асосида қурилган бўлиб, уларда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш учун видеокузатув камералари ва фавқулодда ёрдам чақириш тугмалари ўрнатилган. Шунингдек, бекатлар электрон таблоларга эга бўлиб, улар орқали автобусларнинг келиш вақти ҳақида аниқ маълумот олиш имконияти яратилади.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланган талабларга кўра, бекатлар атрофида тижорат мақсадидаги қўшимча бинолар қуриш қатъиян тақиқланади. Перронлар эса ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз ҳаракатланиш стандартларига мослаштирилган. Ҳудудлар гранит плиталар билан қопланиб, чиқинди қутилари билан жиҳозланган.

Ушбу ҳамкорлик механизми тадбиркорларга бекатларнинг ён ва орқа деворларида реклама жойлаштириш имконини беради. Бу эса бизнес вакилларига ўз фаолиятини ривожлантириш билан бирга, шаҳар қиёфасини замонавий ва шинам ҳолга келтиришга ҳисса қўшиш имконини тақдим этади. Келгусида пойтахтнинг бошқа ҳудудларида ҳам шундай қулай бекатлар сонини кўпайтириш режалаштирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?