
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Учтерак қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 4R6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобиль йўлининг 69-километрида, "Ғазалкент-Чимён" йўналишида 2 метр кенгликдаги, узунлиги 15-20 метр бўлган йўлнинг қатнов қисмида кўчки юзага келди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.
27 март куни соат 9:00 ларда ушбу кўчки содир бўлган жойнинг майдони 4-4,5 метр кенгликка ва 35-40 метр узунликка катталашган. Содир бўлган кўчки натижасида маҳаллий аҳолига ва турар жой биноларига зарар етмаган, дейилади вазирлик ахборотида.
Хабар беришларича, табиий офат оқибатлари бартараф этилгунига қадар 4R6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобиль йўлининг 58-километридан 71-километригача автомобилларнинг ҳаракатланиши тўхтатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг