Янгибозорлик фермер ўз ер майдонини сақлаб қолди

1 дақиқа ўқиш301
Янгибозорлик фермер ўз ер майдонини сақлаб қолди

Мажбурий ижро бюроси Янгибозор тумани бўлими томонидан давлат манфаатлари ва корхоналар ҳақдорлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бўлим давлат ижрочиси А.Қадирберганов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида йирик миқдордаги қарздорлик бартараф этилди.

Суд ва солиқ органининг ижро ҳужжатларига кўра, тумандаги “О.С.” фермер хўжалигининг жами 244,7 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги мавжуд бўлиб, ушбу маблағнинг 158,4 млн сўми давлат фойдасига солиқ қарздорлиги ҳамда 86,3 млн сўми “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ олдидаги қарз эканлиги қайд этилган.

Қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан қатъий чоралар кўрилди. Фермер хўжалигига тегишли бўлган, Янгибозор тумани “Чўполончи” массивида жойлашган жами 65,6 гектар ер майдонининг узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи хатланди.

Мазкур ер майдонининг норматив қиймати тегишли мутахассислар томонидан 1,8 миллиард сўмдан зиёд деб баҳоланди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.03.2025 йилдаги ПҚ-131-сонли қарори ижроси бўйича жорий йилнинг 15 апрель куни “E-AUKSION” электрон савдо майдончасига чиқарилди.

Фермер хўжалик раҳбари ер майдонидан айрилишини ўйлаб, барча қарздорликни тўлиқ бартараф этди. Қарздорлик тўлангани муносабати билан ижро иши амалда тамомланди ва ер майдонига қўйилган чекловлар бекор қилинди.

Ижро ҳужжатлари талабларини ўз вақтида бажариш, мол-мулкларингиз хатланиши ва аукцион савдоларига чиқиб кетишининг олдини олади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?