date
views 6 530

Кейинги ҳафтадан Тожикистонга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 11 апрелидан Душанбега мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда МАК расмий сайтига таяниб "Қалампир.уз" маълум қилинди.

Олдинроқ Душанбега рейслар керакли миқдорда йўловчи йиғилмагани учун бекор қилинган эди. Энди мунтазам қатнов қайта тикланмоқда. Рейс графиги (маҳаллий вақтларда) қуйидагича:

Сешанба: HY717 Тошкент (07:20) – Душанбе (08:20)
HY718 Душанбе (09:50) – Тошкент (10:50)

Шанба: HY717 Тошкент (11:10) – Душанбе (12:10)
HY718 Душанбе (13:40) – Тошкент (14:40)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кейинги ҳафтадан Тожикистонга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади