10:49 / 11.04.2017
6 749

Ички ишлар органлари халққа хизмат қиладиган профессионал тузилмага айлантирилади

Ички ишлар органлари халққа хизмат қиладиган профессионал тузилмага айлантирилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 10 апрель куни “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.

Ушбу фармонга мувофиқ, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгиланди:

биринчидан, ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ҳар бир ходими томонидан “Халқ манфаатларига хизмат қилиш”ни ўз хизмат бурчи деб биладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш;

иккинчидан, замонавий хавф-хатар ва таҳдидларни, бажарилаётган ишлар муҳимлиги ва кўламини эътиборга олган ҳолда ички ишлар органлари барча даражадаги бўлинмаларининг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш ҳамда тақсимлаш, ташкилий-штат тузилмасини мақбуллаштириш, куч ва воситалардан оқилона фойдаланиш;

учинчидан, халқ билан аниқ мақсадни кўзлаб ўтказиладиган тизимли мулоқотни таъминлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликни ривожлантириш, аҳолининг энг муҳим муаммолари ҳал этилишига ҳар томонлама кўмаклашиш;

тўртинчидан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этишнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги тартибини ўрнатиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этишга юзаки ва расмиятчилик билан ёндашувларга чек қўйиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваколат доирасида барча воситаларни ишга солиш;

бешинчидан, ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг аҳоли олдида мунтазам ҳисобот бериб бориши тизимини, қилинган ишларга баҳо беришнинг аниқ мезонларини, шунингдек уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш бўйича жамоатчилик, парламент ва депутатлик назоратининг самарали механизмларини жорий этиш;

олтинчидан, аввало, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўз вақтида бартараф этиш, аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда қонунга ҳурмат, қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик туйғусини сингдириш йўли билан ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва олди олинишини таъминлаш;

еттинчидан, вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодни терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилишга қаратилган тизимни ривожлантириш;

саккизинчидан, ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда янада такомиллаштириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

тўққизинчидан, ички ишлар органлари барча бўлинмаларининг фаолияти янада самарали бўлишини таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

ўнинчидан, ички ишлар органлари фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш, ходимларнинг самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни хизмат турар жойлари билан таъминлаш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ички ишлар органлари халққа хизмат қиладиган профессионал тузилмага айлантирилади