18:59 / 13.04.2017
6 777

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МДҲда биринчи бўлиб халқаро сертификатни қўлга киритди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МДҲда биринчи бўлиб халқаро сертификатни қўлга киритди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг 8 структурали бўлинмалари МДҲ мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб ISO 9001:2015 бўйича Сифат менежменти тизими сертификатини қўлга киритди, деб ёзади Qalampir.uz сайти. Шунингдек, йўловчиларга халқаро талабларга мос келадиган юқори сифатли хизмат кўрсатилаётгани тасдиқланди.

ISO 9001:2015 Сифат менежменти тизими янги талабларини жорий этиш бўйича “Тошкент”, “Самарқанд”, “Бухоро”, “Наманган”, “Нукус”, “Термиз”, “Қарши” аэропортларида катта ишлар амалга оширилди. Компания мутахассислари янги ҳужжатлар ва талабларни ишлаб чиқиб, амалга татбиқ этишди. Учувчилар хавфсизлиги бўйича Инспекция ҳам салмоқли ишларни амалга оширди.

“Рус регистри – Марказий Осиё” сертификациялаш бўйича ташилоти Миллий авиакомпания бўлинмаларидаги сифат бошқаруви халқаро талабларга мос келишини тасдиқлади ва бутун дунё томонидан тан олинган тегишли сертификатни топширди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МДҲда биринчи бўлиб халқаро сертификатни қўлга киритди