date

Курьерни урган пранкерлар ҳазили ўзларига қиммат тушди

Ikki yigit ko'chada bir-biri bilan kurashmoqda.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда курьер йигитга нисбатан зўравонлик акс этган видео кенг тарқалиб, жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текширув ўтказди.

Toshkent viloyati IIBB маълум қилишича, видеодаги ҳолат аслида аввалдан таниш бўлган икки шахс томонидан “пранк” сифатида саҳналаштирилган.

Маълум бўлишича, 1994 йилда туғилган шахс шериги билан биргаликда ижтимоий тармоқда обуначилар сонини ошириш мақсадида ушбу видеони тасвирга олган. Кейин эса ролик Instagram саҳифасига жойланган.

Пранк муаллифи кейинчалик тарқалган мурожаатида вазият бу даражада жиддий тус олишини кутмаганини айтган.

“Бунақа жиддийлашиб кетишини билмадик. Қилган ишларимиздан афсусдамиз”, — деган у.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилишга оид моддаси асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Курьерни урган пранкерлар ҳазили ўзларига қиммат тушди