Дўрмон йўли ва Ғазалкент кесишмасида оғир ЙТ қайд этилди

Дўрмон йўли ва Ғазалкент кесишмасида оғир ЙТ қайд этилди

Тошкентда 16 июль куни кечки пайт хизмат мотоцикллари иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Соат 18:30 атрофида Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли ва Ғазалкент кўчалари кесишмасида уч нафар ЙПХ инспектори бошқарувидаги мотоцикллар Оних автомобили билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида инспекторлардан бири оғир жароҳат олган ва воқеа жойида вафот этган. Бошқа жабрланганларга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ҳодиса кортежни кузатиш вақтида содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган. Расмий идоралар бу маълумотни рад этди ва фуқаролардан ишончсиз хабарларни тарқатмасликни сўради.

Shahar ko‘chasida sodir bo‘lgan og‘ir YTH joyida qutqaruvchilar ishlamoqda.

Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан терговга қадар текширув бошланган. Ҳодисанинг аниқ сабаблари ва иштирокчилар ҳаракати текширув давомида ўрганилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар