7 нафар невараларга босим ўтказган аёлга қарши чора кўрилди

1 дақиқа ўқиш81
7 нафар невараларга босим ўтказган аёлга қарши чора кўрилди

Самарқанд шаҳридаги оилалардан бирида болалар ҳуқуқлари билан боғлиқ ташвишли ҳолат аниқланди. Маълум бўлишича, 61 ёшли аёл ўз васийлигида бўлган етти нафар неварасига нисбатан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий босим ўтказиб келган.

Ҳодиса ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатдан сўнг жамоатчилик эътиборини тортди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсманининг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилди.

Текширувлар давомида аёл ўз қарамоғидаги вояга етмаган болаларга нисбатан турли кўринишдаги тазйиқлар қўллагани маълум бўлди. Болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни эҳтимолий зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор чоралар кўрилди.

Болалар омбудсманининг ташаббуси билан Ички ишлар органларига мурожаат қилиниб, жабрланган болаларга ҳимоя ордерлари расмийлаштирилди. Шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича тегишли идоралар томонидан қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мутасаддилар мазкур ҳолат юзасидан қонуний баҳолаш ишлари давом этаётганини маълум қилди. Болаларнинг соғлом муҳитда тарбияланиши ва хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифа сифатида белгиланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?