"Трабзонспор" Шомуродовни кўзламоқда: Туркияда энг хавфли ҳужум чизиғи шаклланадими?

Туркиянинг "Trabzonspor" клуби янги мавсумда ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида "Истанбул Башакшеҳир" сафида тўп сураётган тажрибали ҳужумчи Елдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини изламоқда. Трабзонликлар ўзбекистонлик футболчини Пол Онуачу билан тандем ташкил етиш учун жалб қилмоқчи бўлиб, унинг Туркия Суперлигасидаги тажрибаси ва жисмоний кучлилиги жамоа учун муҳим омил сифатида қаралмоқда.
Туркиянинг нуфузли trhaber.com.tr сайти маълумотларига кўра, "Трабзонспор" янги мавсумда чемпионлик учун курашда ҳужум чизиғини жиддий кучайтириш ниятида. Клуб сўнгги ҳафталарда Бельгиянинг "Стандарт" жамоасидан 18 ёшли марказий ҳужумчи Ренато Митонгони катта маблағ эвазига олиб келди. Бироқ раҳбарият ва мураббийлар штаби тажрибали ҳужумчи – Элдор Шомуродовни "Истанбул Башакшеҳир" сафидан жалб қилиш имкониятларини изламоқда.
Трабзонликлар ўзбек футболчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жамоа бир вақтнинг ўзида учта мусобақада муносиб қатнашишни мақсад қилган. Поль Онуачу билан тандем ташкил этиш режаси, ёш Митонгони эса келажак учун сармоя сифатида қаралаётгани таъкидланмоқда.
Шомуродовнинг Туркия Суперлигасидаги тажрибаси, жисмоний кучлилиги ва бир неча ҳужум позицияларида ўйнай олиши "Трабзонспор" учун муҳим омил. Агар трансфер амалга ошса, Элдор ва Онуачу дуэти ўтган мавсумдаги 44 та гол натижасини янада ошириши мумкин. Мураббийлар штабига янги тактик имкониятлар очилади.
Клуб молиявий мувозанатни ҳам сақлаш ниятида. Қанот, ярим ҳимоя ва ҳимоя чизиғини кучайтириш бўйича режалар бор. Шомуродов трансфери бўйича якуний қарор унинг трансфер қиймати ва жамоани тарк этадиган футболчиларга боғлиқ бўлади.
Шу билан бирга, Элдорга Туркиядан ташқари Россия ва Саудия Арабистони клубларидан ҳам таклифлар бўлгани қайд этилган. Ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар ўзбек форвардининг фаолиятида катта ўзгаришлар бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Элдор Шомуродовнинг янги манзили қандай бўлади, деб ўйлайсиз? Фикрларингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани яқинларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқларда улашинг!































Изоҳлар 0
…