Андижонда 4 нафар ходим ҳожатхонадан чиққан заҳарли газдан заҳарланиб вафот этгани айтилмоқда
1 дақиқа ўқиш117

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги Марказий поликлиника ҳудудида бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Ҳодиса оқибатида туман тиббиёт бирлашмасининг 4 нафар техник ходими вафот этди.
Маълум қилинишича, И. Нишонов, М. Матхолиқов, Қ. Мамажонов ва Л. Қосимов хизмат вазифасини бажараётган вақтда ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, улар поликлиника ҳудудидаги ҳожатхона қудуғини тозалашга уринган. Шу жараёнда қудуқда тўпланган заҳарли газдан заҳарланиб, ҳушини йўқотгани тахмин қилинмоқда.
Ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда ҳодисанинг барча сабаблари ва омиллари ўрганилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…