Урганч марказида даҳшат: Cobalt қаҳвахонага кириб кетди

Урганч марказида даҳшат: Cobalt қаҳвахонага кириб кетди
Қисқача

Урганч шаҳрида 12 июн куни соат 17:59 да катта тезликда ҳаракатланган Кобалт автомобили марказий Коффелитто қаҳвахонасига бориб урилиб, ичкарига кириб кетди. Ижтимоий тармоқлардаги тасвирларга кўра, машина светафорнинг тўхташ ишорасига амал қилмасдан чорраҳадан ўтган ва қаҳвахонагача бўлган масофада тезлигини пасайтирмаган.

Урганч шаҳри кўчалари бўйлаб катта тезликда ҳаракатланган Cobalt 12 июн куни соат 17:59 да шаҳар марказидаги Coffelitto қаҳвахонасига бориб урилиб, ичкарига кириб кетди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирларда катта тезликда ҳаракатланиб келаётган Cobalt светафорнинг тўхташ ишорасига амал қилмасдан чорраҳадан ўтиб, қаҳвахона томонга йўналгани ва дахшатли авария содир этгани кўринади.

Шунингдек, қаҳвахонагача бўлган масофада Cobalt'нинг тезлиги пасаймаганини ҳам кўриш мумкин.

Ҳодиса оқибатида қаҳвахонанинг икки ходими жиддий жароҳатланган. Улардан бири бахтли тасодиф туфайлигина тирик қолган. Аммо жағ ва бўйин қисмларидан жиддий жароҳат олган.

Ҳозирча ҳодиса ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар