Йўллар чигирткалар билан қопланди: вазият юзасидан изоҳ берилди

Йўллар чигирткалар билан қопланди: вазият юзасидан изоҳ берилди
Қисқача

Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида, жумладан А-380 йўлининг Бухородан ўтган қисмида сўнгги йиллардагидек чигирткалар босқини кузатилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, бу ҳолат чигирткаларнинг ҳар йили кузатиладиган мавсумий кўчиши бўлиб, локал тусга ега ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига зарар етмаган.

Бу йил ҳам сўнгги йилларда бўлгани каби Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида чигирткалар босқини кузатилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда А-380 йўлининг Бухородан ўтган қисмида олинган видеолар тарқалди, бу видеоларда автомобиллар ташқи қисми ва бинолар деворлари чигирткалар билан қопланганини кўриш мумкин.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу видеоларга муносабат билдириб, мазкур ҳолат чигирткаларнинг ҳар йили кузатиладиган мавсумий кўчиши билан боғлиқ вазият бўлиб, локал тусга эгалиги, ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига зарар етмаганини маълум қилди.

Хабарда бу ҳудудлардаги чигирткалар билан боғлиқ вазият вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тўлиқ назоратга олингани, “хавотирга ўрин йўқлиги” қайд этилган.

Бу борада ҳар йили Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда бошқа дахлдор ташкилотлар ҳамкорлигида ҳудудларда мавсум олди ва мавсум даврида кимёвий ишловлар олиб борилиши эслатилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар