Наманганда 1 килограммдан ортиқ гашиш мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида «Қўқон – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган, Тошкент шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Вояҳ русумли автомашина Наманган вилояти Поп туманидаги «Наманган» ЙПХ масканида тўхтатилди.
Автомашина холиклар иштирокида текширилганда, салон ўриндиғи остидаги қора рангли целлофан пакетдан соф оғирлиги 1 килограмм 178 грамм бўлган «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилди.
Шунингдек, 8 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳам аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Тергов маълумотларига кўра, ушбу гиёҳвандлик воситалари пойтахтдаги мижозларга сотиш мақсадида олиб кетилаётган бўлган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…