Стадион қаҳрамони: Исфандиёр миллий терма жамоа билан учрашди

Ўзбекистон терма жамоасининг ашаддий кичик мухлиси Исфандиёр яна бир бор эътибор марказида бўлди. У Колумбияга қарши учрашувда стадиондан туриб жамоани фаол қўллаб-қувватлаб, кўплаб мухлислар қалбидан жой олган эди.
Айнан ўша самимий ва чин дилдан қўллаб-қувватлови уни мухлислар орасида машҳур қилди. Бугун эса Исфандиёр унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирмоқда.
Кичик мухлис Исфандиёр Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Атлантадаги базасига таклиф қилинди. У ерда ёш мухлисни футболчилар ва бош мураббий Фабио Каннаваро илиқ кутиб олди. Исфандиёрга Аббосбек Файзуллаевнинг 22-рақамли футболкаси совға қилинди. Футболкага “Миллий терма жамоанинг бош мухлисига” деган эсдалик ёзуви ва футболчининг имзоси туширилган. Шундан сўнг, болакай терма жамоа футболчилари билан бирга эсдалик суратларига тушди.

Мазкур учрашув нафақат Исфандиёр, балки барча мухлислар учун ҳам қувончли воқеа бўлди. Бу каби эътибор ёш авлодни спортга янада яқинлаштириб, уларни янги марралар сари руҳлантириши шубҳасиз.






























Изоҳлар 0
…