Ўзбекистонликлар учун Ветнамга киришда янги талаб жорий этилди

1 дақиқа ўқиш113
Ўзбекистонликлар учун Ветнамга киришда янги талаб жорий этилди

Ветнам ҳукумати мамлакатга келаётган барча чет эл фуқаролари учун мажбурий электрон рўйхатдан ўтиш тартибини жорий қилди. Янги қоида 22 июндан кучга кирган бўлиб, у Ветнамга саёҳат қиладиган Ўзбекистон фуқароларига ҳам татбиқ этилади.

Ветнам Социалистик Республикаси Иммиграция хизмати маълумотига кўра, эндиликда мамлакатга киришни режалаштираётган ҳар бир йўловчи сафардан олдин махсус электрон шаклни тўлдириши шарт.

Мазкур талаб Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 23 июнда амалга ошириладиган HY561 рейсидан бошлаб қўлланилади.

Йўловчилар Ветнамга учишдан олдин расмий электрон портал орқали Pre-Arrival Information шаклини тўлдириши лозим. Ариза мамлакат чегарасини кесиб ўтишдан камида 72 соат аввал юборилиши керак.

Электрон рўйхатдан ўтиш жараёни якунлангач, тизим томонидан тақдим этиладиган QR-кодни смартфонда сақлаб қўйиш ёки қоғозга чиқариб олиш тавсия этилади.

Ушбу QR-код Ветнам чегара назоратидан ўтиш вақтида ходимлар томонидан талаб қилиниши мумкин. Шу сабабли уни сафар давомида осон топиладиган жойда сақлаш муҳим.

Авиаташувчи йўловчиларни сафар олдидан барча зарур ҳужжатларни расмийлаштиришга ва янги талабларни олдиндан бажаришга чақирди.

Ветнамга боришни режалаштираётган фуқаролар чегарада ортиқча муаммоларга дуч келмаслик учун электрон шаклни белгиланган муддатда тўлдириб, QR-кодни олдиндан тайёрлаб қўйиши лозим.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?