Тошкентдаги «ақлли» сув ҳисоблагичлари нега маълумотни автоматик узатмайди?

1 дақиқа ўқиш204
Тошкентдаги «ақлли» сув ҳисоблагичлари нега маълумотни автоматик узатмайди?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тошкентда ўрнатилган янги совуқ сув ҳисоблагичлари ҳозирги босқичда маълумотларни биллинг тизимига автоматик равишда юбормаяпти.
  • Шаҳарликлар дуч келаётган кўрсаткичларни масофадан ўқиш ишлари ҳозирча Янгиҳаёт ва Сергели туманларида жорий этилган бўлиб, Яккасарой туманида ҳам шундай ишлар олиб борилмоқда.

Тошкентда янги ўрнатилган совуқ сув ҳисоблагичларининг ишлаши бўйича аҳоли мурожаатлари кўпайди. Шаҳарликлар асосан қурилмалар кўрсаткичларни автоматик узатмаётгани ва айрим хонадонларда тўлов суммаси кескин ошганидан шикоят қилмоқда.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонаси ушбу масалалар бўйича тушунтириш бериб, янги ҳисоблагичлар қандай ишлаши ва ҳисоб-китоблар қай тартибда амалга оширилишини маълум қилди.

Маълумотлар нега автоматик узатилмайди?

Корхона маълумотига кўра, ҳозирги босқичда «ақлли» ҳисоблагичлар кўрсаткичларни биллинг тизимига мустақил ва автоматик равишда юбормайди.

Маълумотлар ҳар ойда бир марта абонент бўлимлари ходимлари томонидан Walk-by технологияси орқали йиғилади. Ушбу усулда мутахассислар ҳудудни айланиб чиқиб, ҳисоблагич кўрсаткичларини қурилмага яқинлашмасдан масофадан ўқийди.

Мазкур тизим Янгиҳаёт ва Сергели туманларида жорий этилган. Айни пайтда Яккасарой туманида ҳам уни ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Катта тўловлар қандай пайдо бўлади?

Биринчи ҳақиқий кўрсаткичлар тизимга келиб тушгунига қадар сув учун тўловлар хонадоннинг ўртача кунлик истеъмоли асосида ҳисобланади.

Ходимлар ҳисоблагичдаги ҳақиқий маълумотларни ўқигач, биллинг тизими аввалги ҳисоб-китобларни автоматик равишда қайта кўриб чиқади.

Шу сабабли дастлаб кўрсатилган юқори тўлов суммаси ҳақиқий кўрсаткичлар киритилганидан кейин ўзгариши мумкин.

Ҳисоблагич сувни ортиқча ҳисоблаяптими?

«Тошкент шаҳар сув таъминоти»нинг таъкидлашича, ўрнатилган асбоблар амалда сарфланган сув ҳажмини қайд этади.

Агар хонадонда сув истеъмоли кутилмаганда кўпайган бўлса, аҳолига сантехника жиҳозларини текшириш тавсия қилинди.

Айниқса, кўзга ташланмайдиган яширин сизиб чиқишлар катта сарфга олиб келиши мумкин. Ҳожатхонадаги сув тўкиш бакидан узлуксиз сув оқиши юқори тўловлар келиб чиқишининг энг кенг тарқалган сабабларидан бири сифатида кўрсатилди.

Ҳисоблагич ўрнатиш бепул

Корхона ҳисоблагичларни ўрнатиш бепул амалга оширилишини маълум қилди. Янги қурилмани ягона маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказиш ҳам уни ўрнатиш кунида бажарилади.

Шаҳарликларга тўловда кескин ўзгариш кузатилса, аввало ҳисоблагич кўрсаткичлари ва хонадондаги сантехника ҳолатини текшириш, зарурат туғилганда эса сув таъминоти ташкилотига мурожаат қилиш тавсия этилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?