“Ғафур Ғулом” боғида свет ўчиб қолгани сабабли аттракционлар тўхтаб қолди

“Ғафур Ғулом” боғида свет ўчиб қолгани сабабли аттракционлар тўхтаб қолди
Қисқача

28 июн куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги "Ғафур Ғулом" номи билан танилган "Дреам Парк" истироҳат боғида свет ўчиб қолгани сабабли чархпалак аттраксиони тўхтаб қолди ва бир гуруҳ фуқаро баландликда қолиб кетди. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушгач, қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борди.

28 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги "Dream Park" истироҳат боғида чархпалак аттракциони тўхтаб қолди. Натижада бир гуруҳ фуқаро баландликда қолиб кетган.

Ҳодиса Бунёдкор шоҳкўчасида жойлашган, "Ғафур Ғулом" номи билан танилган истироҳат боғи ҳудудида содир бўлган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушгач, қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Ҳозирда аттракционда қолиб кетган барча фуқароларни хавфсиз тарзда пастга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Вазият ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар