Dream Parkда свет ўчиши сабабли чархпалакдаги одамлар ҳавода қолиб кетди

Тошкент шаҳридаги "Юксак" подстансиясида юз берган техник носозлик сабабли электр таъминотида узилиш юзага келди ва бунинг оқибатида Дреам Парк истироҳат боғидаги чархпалак тўхтаб қолди. 28 июн куни содир бўлган мазкур ҳолат сабабли аттраксиондаги бир гуруҳ фуқаролар ҳавода қолиб кетишга мажбур бўлди.
Тошкент шаҳрида электр таъминотида юз берган узилиш оқибатида Dream Park истироҳат боғидаги чархпалак аттракциони тўхтаб қолди. Натижада унда бўлган бир гуруҳ фуқаролар ҳавода қолиб кетди.
Маълум қилинишича, 28 июнь куни «Юксак» подстанциясида юз берган техник носозлик сабабли пойтахтнинг Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси вақтинча ўчган.
Электр таъминотидаги узилиш ортидан Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида жойлашган Dream Park истироҳат боғидаги чархпалак ҳаракати ҳам тўхтаб қолган. Бу ҳақда хабар келиб тушиши билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борди.
Қутқарувчилар махсус тадбирлар орқали аттракционда қолган барча фуқароларни хавфсиз тарзда ерга туширди. Расмий маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Айни пайтда вазият Фавқулодда вазиятлар хизмати томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, электр таъминоти билан боғлиқ носозлик сабаблари ўрганилмоқда.






























Изоҳлар 0
…