Фарғонадаги ёнғин бўйича ФВБ расмий маълумот берди

Фарғонадаги ёнғин бўйича ФВБ расмий маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уй том қисмида ёнғин содир бўлгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 4 июль куни соат 21:11 да Фарғона шаҳри Аҳмад Яссавий кўчаси, 37-А уйда жойлашган бинода ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган ёнғин-қутқарув экипажлари текширув давомида умумий овқатланиш шохобчасининг тутун чиқариш йўлининг ички қисмида қизиш юзага келгани ва шу сабабли аланга пайдо бўлганини аниқлаган.

Мутасаддилар маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Шунингдек, ёнғин кўп қаватли турар жой биносига зарар етказмаган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар