Open Budget’нинг янги мавсумининг бошланиш санаси маълум бўлди!

2026 йилги Ташаббусли бюджетнинг иккинчи мавсуми 15 июлдан бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Лойиҳалар 15 июлдан 3 августгача қабул қилинади. Шундан сўнг 4–18 август кунлари тақдим этилган ташаббуслар саралашдан ўтказилади.
Тарғибот босқичи 19–21 август кунларига белгиланган. Овоз бериш жараёни эса 22 августдан 31 августга қадар давом этади.
Асосий ғолиблар овоз бериш натижаларига кўра аниқланади. Қўшимча ғолиблар 1–10 сентябрь кунлари эълон қилинади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…