Ўқишга киритишни вада қилган фуқаро пул олаётганда қўлга тушди

Тошкентда олий таълим муассасасига ўқишга киритишни вада қилиб, 5 минг доллар талаб қилган шахс ушланди.
Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ва Мирабод тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи пул маблағини олаётган вақтда қўлга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, у фуқарога муайян ҳақ эвазига олийгоҳга ўқишга киришда ёрдам беришини айтган. Хизмат ҳақи сифатида 5 минг АҚШ доллари сўралган.
Ҳозирда мазкур ҳолатнинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…