Сирдарё ҳавзасидаги ҳар иккинчи балиқда микропластик аниқланди

Сирдарё ҳавзасидаги ҳар иккинчи балиқда микропластик аниқланди

Ўзбекистон олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот Сирдарё ҳавзасидаги балиқлар орасида микропластик билан ифлосланиш даражаси юқори эканини кўрсатди. Тадқиқот натижаларига кўра, текширилган балиқларнинг ярмидан кўпида пластик заррачалари аниқланган.

Мутахассислар Чирчиқ ва Қорадарё дарёларидан олинган 61 турдаги балиқ намуналарини таҳлил қилган. Натижада уларнинг 60,7 фоизи организмида микропластик мавжудлиги аниқланган. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир балиқ танасида ўртача 2,61 та пластик заррачаси учраган.

Олимларнинг таъкидлашича, микропластиклар балиқларнинг овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши, иммунитетни заифлаштириши ҳамда эндокрин тизим фаолиятини издан чиқариши мумкин. Бундай ифлосланиш нафақат сув жонзотлари, балки озиқ-овқат занжири орқали инсон саломатлиги учун ҳам хавф туғдириши эҳтимолдан холи эмас.

Тадқиқот давомида яна бир муҳим ҳолат кузатилган. Унга кўра, балиқнинг вазни ва ҳажми ортгани сари унинг организмида тўпланган микропластик миқдори ҳам кўпайиб боради. Бу эса йирик ва узоқ умр кўрадиган балиқлар пластик заррачаларини кўпроқ йиғишини англатади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар