Тошкентдаги подстанцияда портлаш юз берди

Тошкентдаги подстанцияда портлаш юз берди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган электр подстанцияларидан бирида 8 июль куни кечки соатларда фавқулодда ҳодиса юз берди.

Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, соат 20:23 да Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган подстанцияда электр шити ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудлик билан ёнғин-қутқарув экипажлари ва махсус техникалар юборилган. Олиб борилган дастлабки текширувлар натижасида ҳодисага юқори кучланишли электр кабелларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани аниқланган.

Мутасаддиларнинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Вазият тезкор хизматлар томонидан назоратга олиниб, носозликни бартараф этиш ишлари амалга оширилган.

Ҳодиса юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар