APK ортидаги тузоқ: 21 киши 336 миллион сўмидан айрилди

APK ортидаги тузоқ: 21 киши 336 миллион сўмидан айрилди

Киберфирибгарлар фуқароларни алдашнинг яна бир хавфли усулидан фойдалангани маълум бўлди. Навоий вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан зарарли APK иловалари орқали банк карталарига ноқонуний кириб, катта миқдордаги маблағларни ўзлаштириб келган жиноий гуруҳ фош этилди.

Вилоят ИИБ маълумотига кўра, терговга бир фуқаронинг банк ҳисобварағидан катта миқдордаги маблағ изсиз ечиб олингани ҳақидаги мурожаати асос бўлган. Аниқланишича, жабрланувчига номаълум шахс томонидан зарарли APK файл юборилган. Уни ўрнатгач, фирибгарлар шахсий маълумотларни қўлга киритган ва фуқаронинг E-auksion тизимидаги маълумотларидан фойдаланиб, банк картасидаги 230 миллион сўм маблағни ўзлаштирган.

«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор операция давомида мазкур жиноятга алоқадорликда гумон қилинган уч нафар шахс қўлга олинди.

Oq fonda yuzlari xiralashtirilgan uch kishining surati.

Тергов жараёнида ушбу гуруҳ фақат битта ҳолат билан чекланмагани маълум бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, улар республика бўйлаб 21 нафар фуқаронинг жами 336 миллион сўм маблағини киберфирибгарлик йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Сўнгги ойларда мамлакатда Telegram орқали зарарли APK файллар тарқатиш билан боғлиқ кибержиноятлар кўпайгани кузатилмоқда. Шу муносабат билан мутахассислар фуқароларга номаълум манбалардан келган APK файлларини юклаб олмаслик, шахсий маълумотларини ҳеч кимга тақдим этмаслик ва фақат ишончли манбалардан дастур ўрнатишни тавсия этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар