Самарқандда кучли ёнғин: «Сатурн» омбори атрофини қора тутун қоплади

Самарқанд шаҳридаги Темирбозор орти, халқ орасида «Сатурн» омбори номи билан танилган ҳудудда кучли ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин вақтида осмонга қалин қора тутун кўтарилган. Воқеа жойидан олинган фото ва видеолар ижтимоий тармоқларда тез суръатларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса юз берган ҳудудга фавқулодда вазиятлар хизмати экипажлари етиб борган ва ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган.
Ҳозирча ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари, жабрланганлар бор-йўқлиги ҳамда етказилган моддий зарар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Масъул идоралар ҳолат юзасидан қўшимча ахборот тақдим этиши кутилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…