Жиззахда сунъий ҳовуз 3 нафар қиз умрига зомин бўлди

1 дақиқа ўқиш2.1K
Жиззахда сунъий ҳовуз 3 нафар қиз умрига зомин бўлди

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида рўй берган аянчли ҳодиса оқибатида сунъий ҳовузда чўмилган уч нафар вояга етмаган қиз ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, фожиа 17 июль куни тахминан соат 13:00 ларда Мирзачўл туманидаги “Пахтазор” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Фермер хўжалиги томонидан томчилатиб суғориш тизими учун қазилган сунъий ҳовузга чўмилиш учун тушган уч қиз сувда чўкиб кетган. Уларнинг икки нафари 17 ёшда, яна бири эса 15 ёшда бўлган.

Марҳумларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Дастлабки хулосага кўра, қизларнинг ўлими юқори нафас йўлларига сув кириши оқибатида юзага келган механик асфиксия туфайли содир бўлган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?