16:39 / 25.05.2017
7 616

Лола ва Татьяна Каримовалар ишчи ташриф билан Москвага келишди

Лола ва Татьяна Каримовалар ишчи ташриф билан Москвага келишди
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида онаси Татьяна Каримова билан биргаликда Москвага ташриф буюргани ҳақида маълум қилди.
«Ҳозирда ижодий гуруҳимиз билан Москвадамиз. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ислом Каримов номи берилган Москва марказидаги хиёбон ва ҳайкалнинг лойиҳасини Москва шаҳар бошқарув органларига тақдим этиш учун ташриф буюрдик.
Бу лойиҳа устида иш олиб бориш биз учун жуда катта шараф ва масъулиятдир. Мазкур хиёбон шаҳарнинг чиройли жойларидан бири бўлиб қолишини истаймиз. Шу сабабли ушбу лойиҳа устида иш олиб боришга Лондоннинг чинакам безаги бўлмиш «Британия учун жанг» монументал иншооти, Қиролича-она ҳайкали ҳамда Лондоннинг Сент-Панкрас станциясидаги «Учрашув жойи» бронза ҳайкалини яратган машҳур англиялик ҳайкалтарош Пол Дэйни таклиф этдик. Унинг сўнгги санъат асари «Ироқ ва Афғонистондаги урушлар» мемориал ёдгорлиги 2017 йилнинг март ойида Буюк Британия Қироличаси Елизавета II томонидан тантанали очилган.
Москва шаҳридаги лойиҳа устида ишлар эканмиз, ушбу хиёбон кўп йиллардан кейин ҳам москваликлар ва туристлар учун ўз жозибасини сақлаб қолишига алоҳида урғу бердик.
Биз вақтинча лойиҳамиз тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот бермаяпмиз, сабаби, 2018 йилда лойиҳамиз амалга ошганидан кейингина, уни кенг омма эътиборига ҳавола этмоқчимиз.
Мазкур лойиҳада иштирок этаётган барча инсонларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман», деб ёзади у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лола ва Татьяна Каримовалар ишчи ташриф билан Москвага келишди