17:25 / 06.06.2017
13 143

Тезкор хабар! П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори ишдан олинди

Тезкор хабар! П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори ишдан олинди
Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида жойлашган П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи Жасурбек Иброҳимов фожиаси сабабли тилларга тушди. Энди ҳар икки гапнинг бирида мана шу қотиллик ва коллеж бир-бирига боғланаверади.

Олдин хабар берганимиздек, марҳум Жасурбек Иброҳимов ва гумондор Исломбек Тўлаганов ушбу коллеж ўқувчилари бўлишган. “Qalampir.uz” сайтининг хабар беришича, мазкур тиббиёт коллежи директори Лутфи Йўлдошевна Юсупова ўз аризасига биноан ишдан олинган.

Лутфи Юсупова таълим даргоҳида 33 йилдан бери фаолият юритиб келган бўлиб, охирги 10 йилдан буён коллежга раҳбарлик қилиб келаётган эди. Кеча, 5 июнь куни ўша воқеа сабаб Лутфи Юсуповадан ишдан бўшаш ҳақидаги аризаси олинган.

Шу куни, яъни Лутфи Юсупова вазифасидан озод этилгунга қадар “Qalampir.uz” сайти мухбирлари ундан эксклюзив интерью олишга улгурган эди. Мазкур интервьюни тез орада сайтимизда эълон қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимов жорий йилнинг 3 май куни ўз курсдошлари томонидан калтакланган. Кейин эса 5 марта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказиб, жорий йилнинг 1 июнь куни оламдан ўтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тезкор хабар! П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори ишдан олинди